АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Украинадаги инқирозни бартараф этишга қодир эканига ишонади.
Бу ҳақда Трамп Шарм аш-Шайхдан Вашингтонга парвоз чоғида журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.
Президентдан “Эрдўғон Украина можаросини ҳал қилишга ёрдам бера оладими?” деб сўрашганда, у шубҳасиз жавоб берди:
“Эрдўғон бундай ишни қила олади. Уни Россияда ҳурмат қилишади. Украина ҳақида аниқ айта олмайман, аммо Россия президенти Владимир Путин унга ҳурмат билан қарайди. У менинг дўстим ҳам”, — деди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни Шарм аш-Шайх шаҳрида Ғазо секторидаги можарони тўхтатиш мақсадида тинчлик саммити бўлиб ўтди. Учрашувда Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Тани, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон иштирок этди.
Саммит якунида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровдаги барча исроилликларни озод қилиш бўйича келишув имзоланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!