2016 йилнинг 31 декабридан 2017 йилнинг 1 январига ўтар кечаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Reina тунги клубида теракт амалга оширилди. Бу ҳақда “Haber7.com” нашрига асосланиб “Qalampir.uz” сайти хабар бермоқда.
Тунги клубда Янги йил байрами нишонланаётган вақтда Санта клаус либосидаги қуролланган шахс клубга кириб, одамларга қарата ўқ уза бошлаган. Истанбул губернатори Васип Шахиннинг сўзларига қараганда, террорчи бир ўзи бўлган, гувоҳлар эса улар кўпчилик бўлганини айтмоқда.
Туркия Республикаси Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлунинг маълум қилишича, теракт натижасида 39 киши ҳалок бўлган, 69 киши яраланган. Қурбонлардан 16 нафари хорижлик, 5 таси турк экани айтилмоқда.
Расмий маълумотларга қараганда, терактни амалга оширган шахс зудлик билан клубни тарк этиб, автомобилда қочган. “Террорчини қидириш ишлари давом этмоқда. Умид қиламанки, у тез орада қўлга олинади”, дейди Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар