Туркия энергетика вазири Барат Албайрак электр энергия узатилишида узилишлар кузатилаётгани ортидан билдирилган танқидларга унинг вазирлиги АҚШ киберҳужумларига учраганини айтди. Бу ҳақда Turkish Minute порталига таянган ҳолда Кун.уз хабар бермоқда.
Порталнинг эслатишича, охирги вақтда Истанбул ва унинг атрофидаги жойлар аҳолиси электр энергия ўчирилиши ҳолатлари кўпайганидан шикоят қилишган. Ўтган ҳафтада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг куёви Албайрак "юзага келган вазият бўйича жиддий огоҳлантиришлар" қилган, бироқ унинг бу ҳақдаги твити ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан мазах қилинганди.
"Биз кеча АҚШдан катта киберҳужумнинг гувоҳи бўлдик. Бундай ҳужумлар энергетика вазирлигининг турли департаментларига мунтазам равишда содир этилган, бироқ биз уларнинг барчасини қайтарганмиз", деб айтди Албайрак маҳаллий телевидение эфирида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди