
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу Россия томони билан Қозоғистон пойтахти Остонада Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокараларга АҚШни таклиф қилишни келишиб олди. Човушўғлу бу ҳақда журналистларга айтди.
"АҚШ Остонадаги музокараларда иштирок этади", деб айтган Човушўғлу. Унинг айтишича, Вашингтон вакилларининг таклиф қилиниши масаласи Москва билан дипломатик даражада муҳокама қилинган.
Унинг айтишича, "жорий босқичда Остонада қандай томонлар ва қандай даражада тақдим қилинишига баҳо берилиши давом этмоқда".
Човушўғлу Анқара "музокараларда курд жангариларининг иштирок этишига қаршилигини" таъкидлаб ўтди. "Музокараларда вазиятни тартибга солишда самарали улуш қўша оладиган томонлар иштирок этиши керак", деб ҳисобламоқда Туркия ташқи ишлар вазири. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар