Янги йил кечаси куни Истанбулдаги тунги клубилардан бирида теракт содир этган шахс воқеадан 16 кун ўтиб, Эсенюрт туманида қўлга олинганди. Террорчи Абдулқодир Машарипов ушланган вақтда унинг қўл телефони ва ноутбуки полиция томонидан олиб қўйилди ва текширилди.
Ноутбукдаги маълумотлардан аниқланишича, Янги йил кечаси Истанбулда иккита теракт уюштирилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда “Haber7.com” сайтига таяниб “Qalampir.uz” хабар бермоқда.
Компьютердаги овозли ва матнли хабарлар орқали 5 та терактдан иккитаси Истанбул шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилгани аниқланди. Улардан бири тунги клубдаги теракт бўлса, иккинчиси бошқа жойда содир этилиши керак эди.
Айни вақтда полиция иккинчи террорчини қидириш ишлари бошлаб юборган. Абдулқодир Машарипов юрган Зейтинбурну ва Башакшаҳардаги барча кўча камералари ёзувлари синчковлик билан ўрганилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди