14:25 / 27.01.2017
7 654

Эрдўған зудлик билан Трамп билан учрашиш истагида

Эрдўған зудлик билан Трамп билан учрашиш истагида

Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш истагида эканлигини билдирди. Бу ҳақда “Hurriyet Daily News” агентлигига таянган ҳолда “Қалампир.уз” хабар берди.

“Мен ҳеч қандай кечикишсиз зудлик билан жаноб Дональд Трамп билан учрашишни истайман. Учрашувимизнинг асосий мавзуси Туркия-Америка муносабатларини баҳолаш бўлади. Айни вақтда бизнинг стратегик алоқаларимиз яхшими? Йўқ. Биз бу алоқани тиклашимиз лозим”, дейди Шарқий Африка мамлакатларига уюштирган ташрифидан қайтиб келган Ражаб Тойиб Эрдўған.

“Биз НАТОнинг аъзоларимиз, аммо айни вақтдаги муносабатлар бизнинг ҳамфикр эканлигимизни кўрсатмаяпти. Албатта, биз яқинда Трампнинг НАТО борасидаги фикрлари нимани англатишини билишни истаймиз”, дея қўшимча қилди Эрдўған.

Туркия раҳбари АҚШ ва Туркия ўртасида яна бир муҳокама қилинадиган мавзу иқтисодий муносабатлар эканлигини маълум қилди. Айниқса, мудофаа саноати соҳасидаги ҳамкорликка эътибор қаратиш лозим.

Ражаб Тойиб Эрдўған Дональд Трамп билан учрашуви чоғида Фатҳуллоҳ Гулен масаласини ҳам муҳокама қилишни мўлжаллаган. Туркия ҳукумати Фатҳуллоҳ Гуленни қайтариб олиш истагида. У ўтган йилнинг июль ойида Анқарада авж олган ҳарбий тўнтаришнинг бошловчиси дея айбланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған зудлик билан Трамп билан учрашиш истагида