Туркия ички ишлар вазирлиги 5 февралда ўтказилган террорчиликка қарши амалиёт давомида мамлакатнинг 29 вилоятида 748 нафар кишини қўлга олди. Улар ИШИД террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда гумон қилинмоқда, деб ёзмоқда Кун нашри.
"Террорчиликка қарши амалиёт 5 февраль куни мамлакатнинг 29 вилоятида ўтказилди. Унинг давомида 748 киши қўлга олинди. Бундан ташқари, ҳафта давомида ИШИДга қарши тадбирларда 72 нафар киши қўлга олинди. Шу тариқа, қўлга олинганларнинг умумий сони 820 нафар инсонни ташкил этмоқда. 12 нафар террорчи йўқ қилинди", - дейилади мамлакат ички ишлар вазирлиги баёнотида.
Куни кеча турк нашрлари Шанлиурфа, Адана, Конья, Чорум, Элёзиг, Бурса ва бошқа вилоятларда ИШИДнинг 400 нафардан зиёд тарафдори қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқатганди. Анқарада 60 киши ҳибсга олинди, уларнинг аксарияти – хорижликлар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди