Россия ҲКК Сурияда Туркия томонидан кўрсатилган, турк ҳарбийлари бўлмаслиги керак бўлган нуқталарга зарба берган, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
"Бу ҳолат ҳақида гапирадиган бўлсак, сабаби тушунарли. Бу ерда ҳеч қандай баҳсга ҳожат йўқ. Президент ушбу воқеа юзасидан ҳамдардлик билдиргани сизларга маълум. Асосийси бош штаблар раҳбариятларининг ҳамкорликдаги операцияларни амалга ошириш чоғида ахборот алмашув механизмларини такомиллаштириш чораларини кўришларидир. Вазият эса бундай. Бизнинг ҳарбийлар террорчиларга зарба бериш чоғида туркиялик ҳамкорларимиз томонидан айтилган нуқталарга ўт очишган. Ва бу нуқталар атрофида турк ҳарбийлари бўлмаслиги лозим эди. Шунинг учун кўзда тутилмаган ҳолат юз берган", — деди у, деб хабар бермоқда Спутник нашри.
Песковнинг айтишича, "нуқталарни аниқлаштириш механизмини такомиллаштириш келажакда инсонлар қурбон бўлишига олиб келадиган ана шундай кўзда тутилмаган зарбалар қайта юз бермаслигини таъминлайди".
Бу Россияга нотўғри нишонларни тақдим этган турк разведкасининг хатосими, деган саволга Песков бу "нишонларни тақдим этишда келишилмаганлик" бўлганлигини айтди.
Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Россия ҲККнинг турк ҳарбийларига берган зарбаси билан боғлиқ ҳодиса ва икки томонлама ҳамкорликни батафсил муҳокама қилдилар, деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди