Жорий йилнинг 1 январь куни кечаси Туркиянинг Истанбул шаҳри Reina тунги клубидаги портлашнинг ташкилотчиси қўлга олинди. Бугун, 14 февраль куни полиция ходимлари уни ижарага олиб, яшириниб ётган масканини топди, деб хабар бермоқда “Qalampir” нашри.
Теракт ҳаракатини амалга оширган Машариповнинг раҳнамоси, ИШИД гуруҳи аъзоси бўлиб чиқди. Полиция берган дастлабки маълумотларда унинг исми ошкор этилмаяпти. Бизга ташкилотчининг турк миллатига мансуб эканлиги ҳамда исми-шарифининг бош ҳарфлари маълум, холос. (А.С.) Туркия полицияси қўлга олинган шахсни 2009 йилда буён Францияда яшаганини тасдиқламоқда. Кейинроқ батафсил маълумотлар берилиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, янги йил кечаси Абдуқодир Машарипов қўлидаги қурол билан тунги клубга кириб, 13 та давлатдан ташриф буюрган 39 кишини отиб ўлдирган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди