Chanel “калиш”ни кашф этдими? Ўзбекона пойабзал жаҳон модасида!

1 дақиқа ўқиш892
Chanel “калиш”ни кашф этдими? Ўзбекона пойабзал жаҳон модасида!

Интернетда машҳур Chanel бренди ўзбекларга жуда таниш бўлган калишларни расмий равишда сотувга чиқаргани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамага сабаб бўлди. Аввалига бу маълумот кўпчиликка ҳазилдек туюлади. Аммо суратларга синчиклаб назар ташласангиз, болалигимиздан йод бўлиб кетган — ўша таниш калишлар эканини кўрасиз.

Фарқи шундаки, Chanel бу пойабзални “лакланган лоферлар” деб атаяпти. Дизайни замонавий, кўриниши мода талаблари асосида безатилган, мақоми эса — премиум. Нархи-чи? Оддий калиш эмас, деярли осмон билан беллашади.

Энг қизиқ жиҳати шундаки, Ўзбекистонда бу турдаги калишларни жуда арзон нархда топиш мумкин. Аммо жаҳон бренди қўлида у бутунлай бошқа қиймат, бошқа мақом касб этмоқда.

Бу ҳолат шуни кўрсатадики, аждодларимиз ҳақиқий қулайлик ва услуб нима эканини аллақачон билишган. Дунё эса бу ҳақиқатни эндигина англай бошлаётгандек. Баъзан мода дегани янгилик эмас — у аллақачон мавжуд бўлган қадриятларнинг қайта кашф этилишидир.

Chanel “калиш”ни кашф этдими? Ўзбекона пойабзал жаҳон модасида!

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?