Маскатда АҚШ ва Эрон музокаралари бошланди: кун тартиби тор...

Дунё1 дақиқа ўқиш623
Маскатда АҚШ ва Эрон музокаралари бошланди: кун тартиби тор...
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 6 феврал тонгида Маскатда АҚШ ва Эрон делегациялари ўртасида Ўмон ташқи ишлар вазири воситачилигида билвосита музокаралар бошланди.
  • Эрон делегациясига Аббос Ароқчи, АҚШ томонига эса Стив Уиткофф бошчилик қилмоқда, музокараларда Жаред Кушнер ва Марказий қўмондонлик раҳбарларидан бири ҳам иштирок этмоқда.

6 феврал тонгида Ўмон пойтахти Маскат шаҳрида АҚШ ва Эрон делегациялари иштирокидаги музокаралар бошлангани хабар қилинди. Эрондаги Mehr ахборот агентлигига кўра, учрашувлар Ўмон ташқи ишлар вазири воситачилигида, билвосита форматда кетмоқда.

Манбаларда айтилишича, Эрон делегациясига ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи раҳбарлик қилмоқда. АҚШ томонидан эса президентнинг махсус вакили Стив Уиткофф иштирок этяпти, шунингдек Жаред Кушнер ва Марказий қўмондонлик раҳбарларидан бири ҳам тилга олинган.

Асосий мавзу нима?

Музокаралар марказида — Эроннинг ядровий дастури ва санкцияларни юмшатиш масаласи. Эрон томони позицияси аниқ: кун тартиби фақат ядро ва санкциялар атрофида бўлиши керак, бошқа мавзуларни қўшишга тайёр эмас.

АҚШда эса ёндашув кенгроқ: Вашингтон музокаралар доирасида ракета дастури, минтақадаги гуруҳлар масаласи ва ички сиёсат бўйича ҳам мулоқот бўлишини исташи айтилган. Бу фикрни давлат котиби Марко Рубио ҳам очиқ билдирган — у ядро билан бирга бошқа йўналишлар ҳам муҳокама қилиниши лозимлигини таъкидлаган.

Нега бу учрашув шунча “оғир”?

Сўнгги кунларда ахборот майдонида зиддиятли хабарлар кўпайганди: 4 февралда Axios манбалари кун тартиби бўйича келишмовчиликлар сабаб музокаралар бекор қилинганини ёзган, Теҳрон эса буни расман тасдиқламагани айтилган.

Устига-устак, музокаралар арафасида АҚШнинг “Эронни зудлик билан тарк этинг” деган чақируви ҳам хавотирни оширди: Вашингтон ўз фуқароларини чиқиш режасини АҚШ ёрдамига боғламасликка даъват қилган.

Энди нима бўлиши мумкин?

Ҳозирги ҳолатда икки тарафнинг “бир стол, икки кун тартиби” билан келгани сезиляпти. Агар Маскатдаги музокаралар фақат ядро ва санкциялар бўйича “минимал келишув”гача етиб борса ҳам, бу тарангликни пасайтиришга хизмат қилиши мумкин. Агар томонлар мавзулар бўйича келиша олмаса — босим, баёнотлар ва кескин риторика яна кучайиши эҳтимоли катта.

Қисқаси, Маскатдаги учрашув — оддий дипломатик протокол эмас. Бу ерда ҳар бир жумла ортида санкциялар тақдири ҳам, минтақадаги хавфсизлик ҳам, кейинги қадамлар сценарийси ҳам турибди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?