Асад Дамашқ саройида сўнгги кунларини ўйин билан ўтказгани аниқ бўлди

1 дақиқа ўқиш1.4K
Асад Дамашқ саройида сўнгги кунларини ўйин билан ўтказгани аниқ бўлди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Башар Асад ҳокимияти қулайиб, шаҳарлар қўлдан кетаётган пайтда вазиятни барқарорлаштириш чораларини кўрмай, телефонида ўйин ўйнаб вақт ўтказгани айтилади.
  • Бу ҳақда Те Атлантик журнали журналист Роберт Ф. Уортнинг Дамашқдаги президент саройи атрофидаги офицерлар ва доимий меҳмонлар билан суҳбатларига асосланган материалида хабар берилган.

Сурия собиқ президенти Башар Асад ҳокимияти қулаётган, шаҳарлар қўлдан кетаётган, атрофдагилар “энди нима қиламиз?” деган савол билан югураётган паллада… гўё ҳеч нарса бўлмаётгандек, телефонида ўйин ўйнаб вақт ўтказган. Шу ҳақда The Atlantic журнали материал берди.

Материал муаллифи журналист Роберт Ф. Уорт Дамашқдаги президент саройи атрофидаги одамлар — офицерлар ва доимий меҳмонлар билан суҳбатлашган. Уларнинг айтишича, Асад мамлакат ичидаги оғир вазиятни барқарорлаштириш ёки ҳокимиятни сақлаб қолиш учун амалий қадамлар ташлашга шошилмаган. Ҳатто Россия, Туркия ва Эрондан турли ёрдам таклифлари бўлганига қарамай, у вазиятни “қўлга олиш”га ҳаракат қилмагани, қўнғироқларга жавоб бермагани ва телефонидаги ўйинларга берилиб кетгани таъкидланади.

Натижа эса маълум: 2024 йил декабр ойида тезкор ҳужумлар ортидан қўзғолончи кучлар Дамашқ назоратга олинганини эълон қилди ва Асад мамлакатдан чиқиб кетди. Кейинроқ Асад оиласи билан Москвага йўл олгани ва Россия унга бошпана бергани ҳақида хабарлар тарқади. Кремль томонидан бу қарор “инсонийлик нуқтаи назаридан” қабул қилингани ҳақида ҳам маълумотлар берилган.

Мутахассислар қайд этганидек, бундай “узоққа қарамай қолиш” — оддий бепарволик эмас, балки бутун тизимнинг сўнгги босқичда қандай қотиб қолганини кўрсатади: раҳбар қарор қабул қилмаса, давлат ҳам қимирлай олмайди. Ва бу ҳолат Сурия келажаги учун оғриқли сабоқ: энди энг асосийси — янги босқичда қон тўкилиши камайиб, одамлар ҳаётига тинчлик қайтсин. Шуниси аниқ: тарихда баъзан бир режимни танк эмас, сукут ҳам енгади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?