date

Украинада Ми-24 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради

Украинада Ми-24 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради

Украина Қуролли Кучлари жанговар вазифани бажариш жараёнида Ми-24 русумли ҳарбий вертолётни йўқотди. Ҳодиса оқибатида ҳаво кемаси экипажи ҳалок бўлган.

Бу ҳақда Украина Қуролли Кучларининг «Херсон» 11-алоҳида армия авиация бригадаси расман маълум қилди.

Бригада баёнотида қайд этилишича, жанговар топшириқдан қайтиб келмаган Ми-24 вертолёти экипажи мамлакат учун хизмат қилиб келган фидойи ҳарбийлар бўлган.

«Биз ушбу оғир ва тузатиб бўлмас йўқотиш ҳақида чуқур қайғу билан хабар бермоқдамиз. Қуролдошларимиз — Ми-24 вертолёти экипажи жанговар вазифадан қайтмади. Улар ҳақиқий ватанпарвар, юксак масъулиятга эга ҳамда чинакам муносиб офицерлар эди», — дейилади бригада тарқатган баёнотда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Украинада Ми-24 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради