Туркия чегарасида қулаган Сурия ҳарбий самолёти учувчиси топилди


4 март куни Туркия чегарасида қулаган Сурия ҳарбий самолёти учувчиси катапульта қилган парашютидан 500 метр нарида бемажол ҳолда топилди.
Учувчи турк ҳарбийлари томонидан 9 соатлик қидирувдан кейин топилган. Бу ҳақда NTV телеканали хабар бермоқда.
Ҳозир учувчи шифохонага етказилган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Самолётнинг қулашига унинг пулемётдан ўққа тутилиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.






























Изоҳлар 0
…