date

Генералга суиқасд ишида гумонланувчи Туркияда яширинган

Генералга суиқасд ишида гумонланувчи Туркияда яширинган

Россия Қуролли кучлари Бош штаби Ҳарбий разведка бош бошқармаси раҳбари ўринбосари, генерал-лейтенант Владимир Алексеевга нисбатан уюштирилган суиқасд иши бўйича гумонланувчи сифатида кўрилаётган Зинаида Серебрицкая халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда жиноят иши материалларига таяниб, ТАСС хабар қилди.

Иш ҳужжатларида қайд этилишича, Зинаида Серебрицкая расман халқаро қидирув эълон қилинган шахс сифатида рўйхатга олинган.

Шунингдек, тергов материалларига кўра, у Россия ҳудудини тарк этган ва ҳозирда Туркия давлатининг ҳудудида, хусусан Истанбул шаҳрида яшириниб юргани айтилмоқда. Маълум қилинишича, Серебрицкая Россиядан тўғридан-тўғри Истанбулга учиб кетган.

У Россия фуқаролигига эга бўлиб, мазкур паспортдан Луганск ҳудудидан Россияга кириб келиш ҳамда мамлакат ичида эркин ҳаракатланиш учун фойдаланган.

Аввалроқ ТАСС куч тузилмаларига таяниб, Серебрицкая Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 317-моддаси — ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг ҳаётига тажовуз қилиш моддаси билан федерал қидирувга берилганини хабар қилган эди.

Москванинг Замоскворецкий туман судида эса Зинаида Серебрицкаяга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилгани маълум қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Генералга суиқасд ишида гумонланувчи Туркияда яширинган