
БМТнинг гуманитар масалалар бўйича бошқармаси маълум қилдики, Сурияда яна 66 минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
Маълум қилинишича, Сурия шимолидаги Ал-Боб ва Тадуф шаҳарларидан 40 мингга яқин киши чиққан.
Бу ҳудуд айни вақтда ИШИДдан Туркия ҳукумати қўллаб-қувватлаётган мухолифат кучлари назоратига ўтган.
Яна 26 минг киши Сурия армияси жанг олиб бораётган, Ал-Бобдан шарқда жойлашган қишлоқлардан чиққан.
Қочқинларнинг ҳаракатланиши қийинлашмоқда, атроф ҳудудларга жангарилар миналар ўрнатган.
Қочқинларнинг аксар қисми АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия демократик кучлари назоратидаги ҳудудларга йўл олган.
Сурияда фуқаролар уруши бошланганидан буён мамлакат аҳолисининг деярли ярми ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар