date

Туркияда 23 ёшли йигит 16 ёшли қизни пичоқлади

Туркияда 23 ёшли йигит 16 ёшли қизни пичоқлади

Жорий йилнинг 10 февраль куни Туркиянинг Иғдир шаҳрида 23 ёшли йигит йўлда учратган 16 ёшли қизни пичоқлаган. Бу ҳақда DHA ахборот берди.

Маълумотларга кўра, воқеа Жумҳурият туманидаги Жумҳурият кўчасида содир бўлган. Й.Б. кўчада ҳаракатланаётган пайтда қаршисидан келаётган 3 нафар қизнинг бирини тўхтатиб, уни қорнидан пичоқлаган.

Атрофдаги фуқаролар зудлик билан тез ёрдамга қўнғироқ қилган. Яраланган қиз шифохонага олиб борилган, у ерда унга тиббий ёрдам кўрсатилиб, ҳаёти сақлаб қолинган. Ҳодиса ортидан қўлга олинган Й.Б. тергов жараёнида Д.Б.ни танимаслигини билдирган.

“Уйимдан чиқдим ва бирини пичоқлашим керак, дедим”, деган Й.Б.

Шундан сўнг у йўлда қаршисидан чиққан қизни пичоқлагани қайд этилмоқда. Жиноий суд эса уни “қасддан одам ўлдиришга уриниш” айби билан қамоққа олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Туркияда 23 ёшли йигит 16 ёшли қизни пичоқлади