date

Қирғизистонда бир кунда уч вазир расман истеъфога чиқарилди

Қирғизистонда бир кунда уч вазир расман истеъфога чиқарилди

Қирғизистонда бир кунда бир йўла уч нафар вазир лавозимидан озод этилди. Жорий йил 16 феврал куни мамлакат президенти — Садир Жапаров томонидан тегишли фармонлар имзоланди.

Қабул қилинган қарорларга мувофиқ, транспорт ва коммуникациялар вазири Абсаттар Сирғабоев лавозимидан четлатилди. Ушбу вазирлик раҳбари вазифасини вақтинча бажариш Талантбек Солтобаев зиммасига юклатилди.

Шунингдек, табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Медер Машиев ҳам истеъфога чиқди. Унинг ўрнига вазир вазифасини бажарувчи этиб Ақил Токтобаев тайинланди.

Бундан ташқари, фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеев ҳам ўз лавозимидан озод қилинди. Мазкур лавозимга вақтинча раҳбар сифатида Урматбек Шамирканов тайинланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда бир кунда уч вазир расман истеъфога чиқарилди