Нидерландия бош вазири Эрдўғаннинг "фашистлар" деган сўзига жавоб берди

  • 11 март 2017, 23:36
  • 4 758
  • Дунё
  • Нидерландия бош вазири Эрдўғаннинг "фашистлар" деган сўзига жавоб берди

    Фото: globallookpress.com

    Нидерландия бош вазири Марк Рютте Нидерландия ҳукумати Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлунинг самолётига қўнишга рухсат бермагандан кейин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Нидерландия раҳбариятини "фашистлар" деб атаган сўзларидан аччиқланди. Бу ҳақда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади Kun.uz.

    Аввалроқ Нидерландия вазирлар маҳкамаси 11 март куни Роттердамдаги турк жамоаси намойишида иштирок этмоқчи бўлган Човушўғлунинг самолётига қўнишга рухсат бермаганди. Нидерландия ҳукумати бу қарор "жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид" сабабли қабул қилинганини айтган. Эрдўған нидерландияликларнинг бу ишларини нацизм деб атаган ва жавоб чоралари кўриш билан таҳдид қилган.

    "Мен тушунаман, у ғазабланган, бироқ унинг бу сўзлари чегарадан чиқишдир", деб таъкидлаб ўтган Рютте ва Эрдўғаннинг эътирозларини "телбанома" деб айтган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Нидерландия бош вазири Эрдўғаннинг "фашистлар" деган сўзига жавоб берди