
23 март куни Қозон шаҳри яқинидаги трассада автомобиль бошқаруви вақтида ўзини ижтимоий тармоқ орқали видеотрансляция қилаётган 22 ёшлик қиз ЙТҲга учраб, воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Tatar-inform” нашрига таяниб “Qalampir.uz” сайти хабар бермоқда.
Фуқаронинг қўл телефони автомобилдаги уяли алоқа воситаси жойлаштириладиган махсус қурилмага маҳкамланган эди. У Daewoo Matiz автомобилида кетаётиб, ижтимоий тармоққа кирган. Ҳаётининг сўнгги сониялари муҳрланган ушбу видеода 22 ёшли қизнинг тармоқ фойдаланувчилари билан саломлашгани, улардан ҳол-аҳвол сўрагани, қандайдир қўшиқни куйлаб кетаётганини кўриш мумкин. Кутилмаганда тўқнашув овози, кимдир қичқиргани эшитилган, кейин эса алоқа узилган.
Тахминларга кўра, у катта тезликда кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўлакка чиқиб, автобус билан тўқнашган. 22 ёшли қизнинг тез тиббий хизмат ёрдами келгунига қадар жони узилган.
Татаристон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, автобус йўловчилари орасида 5 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олишган. Улар орасида 7 ёшли бола ҳам бўлган.
Тез тиббий ёрдам хизмати гуруҳи уларни Зеленодольская туман марказий шифохонасига олиб кетишган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар