Эрон дронидан Россия технологияси топилди (видео)

Кипр ҳудудида жойлашган Буюк Британияга қарашли РАФ Акротири авиабазасини нишонга олган Эроннинг Шаҳед-136 дрони қолдиқлари орасидан Россияда ишлаб чиқилган «Комета-М» туридаги радиоэлектрон тўсқинликларга қарши қабул қилувчи аниқланди.
Мутахассислар маълум қилишича, мазкур тизим ҳозирда Россия армияси томонидан қўлланилаётган дрон ва ракеталарда ҳам кенг фойдаланилади. Шу сабабли, топилган ускуна Эрон ва Россия ўртасида ҳарбий технологиялар соҳасида ўзаро ҳамкорлик ва маълумот алмашинуви мавжуд эканини кўрсатади
Қайд этилишича, худди шу турдаги қабул қилувчилар Россия томонидан Украина ҳудудида қўлланилаётган зарбали дронлар ва ракеталарда ҳам кузатилган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, ушбу ҳолат Эрон дронларининг техник имкониятлари оширилаётгани ҳамда икки давлат ўртасида ҳарбий-саноат соҳасидаги алоқалар чуқурлашаётганидан далолат беради.