Россиянинг Су-25СМ ҳужумкор самолётлари Қирғизистоннинг Кант авиабазасидан Тожикистонга кўчирилди, улар қўшма аксилтеррорчилик қўмондонлик-штаб машқларида қатнашади. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Кун.уз» хабар берди.
«Россиянинг Су-25СМ ҳужумкор самолётлари Қирғизистондаги Кант авиабазасидан Тожикистонга кўчирилди, улар икки давлат қуролли кучларининг бирлашган гуруҳ қўшинлари қўшма аксилтеррорчилик қўмондонлик-штаб машқларида иштирок этади. Самолётлар Душанбедан 30 километр масофада жойлашган Айни аэродромидаги авиация гуруҳи таркибини тўлдиради», - дейишган матбуот хизматида.
Таъкидланишича, экипажлар ер устидаги нишонлар, база лагерлари ва ноқонуний қуролли тузилмалар омборхоналарига ракета-бомба зарбалари бериш бўйича машқларни ўтказади.
Машқларда марказий ҳарбий округ ҳарбий бошқармаси тезкор гуруҳлари, 201-ҳарбий база бўлинмалари, ҳарбий округнинг алоҳида бирлашмалари ва ҳарбий қисмлари, Тожикистон мудофаа вазирлигининг махсус топшириқли десант ва механизациялашган пиёда бригадалари таркибидаги бўлинмалар иштирок этади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради