14:33 / 27.03.2017
5 214

Россияликлар ички паспортлари билан Туркияга киришлари мумкин бўлади

Россияликлар ички паспортлари билан Туркияга киришлари мумкин бўлади
Анқара ва Москва россияликларнинг Туркия чегарасини кесиб ўтиш тартибини муҳокама қилади. Унда россиялик сайёҳларга хорижий паспортларсиз Туркияга кириш учун рухсат бериш масаласи ижобий ҳал этилиши мумкин. Бу ҳақда Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Чавушўғли Анталиядаги рус жамоатчилиги вакиллари билан учрашувида маълум қилган, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Унинг сўзларига кўра, томонлан икки йил муқаддам, яъни самолёт уриб туширилишидан аввал, бу масалада сезиларли олға силжишга эришган.

"Икки томонлама муносабатлар яхшиланган экан, бу муҳокамаларни якунлашимиз мумкин. Туркия ҳукумати аэропортларда фуқароларнинг шахсини аниқловчи қурилмаларни ўрнатмоқда. Биз бу борада музокараларни қайта бошламоқчимиз", — дея вазир сўзларини келтиради Anadolu агентлиги

Чавушўғлининг қайд этишича, икки мамлакат ўртасидаги алоқалар яхшилашини давом этмоқда, президентлар ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатилган.

"Икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар минтақавий муаммолар, хусусан Сурияда сулҳ ўрнатишга ҳисса қўшмоқда. Томонлар, шунингдек, ушбу мамлакатдаги фуқароларга инсонпарварлик юкларини етказиб бериш масаласи устида ҳам ишламоқда", — деган Туркиянинг бош дипломати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияликлар ички паспортлари билан Туркияга киришлари мумкин бўлади