Манба: Жалилов Туркия ва Сурияда бўлган

  • 09 апрель 2017, 12:40
  • 4 681
  • Дунё
  • Манба: Жалилов Туркия ва Сурияда бўлган
    Россия Тергов қўмитаси томонидан Санкт-Петербург метросида содир этилган портлашда асосий гумондор сифатида қаралаётган Акбаржон Жалилов 2015 йилнинг ноябрида Туркияга борган. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб Кун.уз хабар берди.

    Манбанинг таъкидлашича, у Туркиядан Сурияга ҳам ўтган. 2014 йилда Жалилов радикал гуруҳларга аралаша бошлагани айтилган.

    Акбаржон Жалилов Туркияга борганида ҳамкасбларига бу ерда яхши иш топиши мумкинлиги ҳақида айтган. Жалилов Анталияда яшайдиган амакиси Ҳасан Қўчқоровнинг ёнига борган.

    Қўчқоров Reuters мухбирига маълум қилишича, жияни Туркияга келишидан олдинроқ, 2015 йилнинг сентябрида у ердан кетганди. Россия ФХХ ҳозирча Жалиловнинг сафарлари маршрутини аниқлай олмаяпти.

    7 апрель куни Санкт-Петербург ва Москвада террорчилик ҳаракатига алоқадорликда гумон қилинган 8 киши қўлга олинганди. Тергов қўмитаси хабарига кўра, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган бу шахслар кафеларда ишлаган ва терактга тайёргарлик кўрган. Судда маълум қилинишича, Жалилов ўзини портлатишдан олдин бир неча қўнғироқларни амалга оширган ва шу орқали бошқа гумондорлар аниқланган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Манба: Жалилов Туркия ва Сурияда бўлган