10:10 / 20.04.2017
9 100

Туркия раҳбарининг ҳашаматли Оқ саройи

Туркия раҳбарининг ҳашаматли Оқ саройи
Туркия президенти Ражаб Эрдўған яшайдиган саройнинг фотосуратлари эълон қилинди. Анқара шаҳри чеккасидаги тепаликда жойлашган бино Оқ сарой деб юритилади.
 
Хорижий ОАВда келтирилишича, сарой қурилиши 3 йил аввал тугалланган. Бинода 1100 та хона бўлиб, шулардан 250 таси Эрдўған ва унинг оиласи учун ажратилган.
 
Оқ сарой поли мармар, тилла фурнитурадан ишланган. Бино ҳажми бўйича Америка Оқ уйидан 30 карра каттадир. Шу сабаб ҳам Оқ сарой сўнгги 100 йил ичида қурилган дунёдаги энг катта бино ҳисобланади.
 
Нашрда келтирилишича, саройдаги гиламлар учун тахминан 8,8 миллион доллар, баландлиги 3 метр келадиган икки эшикли 400 жуфт эшиклар учун 6,3 миллион доллар сарфланган. Саройдаги ҳар бир стаканнинг баҳоси 314 долларга тенг.
 
Оқ сарой ичида сув ҳавзаси, турк ҳаммомлари ва спа-салонлари ҳам бор. Хоналарни иситиш учун ҳар йили қиш мавсумида 628 минг доллар сарфланади.
 
Умуман олганда, бинони қуриш учун 628 миллион доллар харажат қилинган. 

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия раҳбарининг ҳашаматли Оқ саройи