
Россия пойтахти Москвада юз берган ЙТҲ оқибатида автомобиль дарёга қулаб тушди. Маълум бўлишича, икки автомобиль иштирокида юз берган ҳалокат оқибатида 4 киши жиддий жабрланган.
“Туполева соҳили қирғоғини кесиб ўтган кўприкда KIA ҳамда Toyota машиналари ўртасида юзага келган ЙТҲ оқибатида KIA дарёга қулаб тушган. Натижада тўрт киши жабрланди, уларнинг иккиси ёш болалар”, дейди ФВВ ходими.
Айни пайтда, ҳодиса юз берган жойда шаҳар полицияси ва қутқарув хизмати ходимлари иш олиб бормоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар