Туркия пойтахти Анқарада давлат тўнтаришига уринишда айбланаётган 221 кишининг устидан суд бошланди, деб хабар қилади Hilol.uz нашри. Уларнинг аксарияти ўз вақтида юксак мартабали ҳарбийлар бўлган.
Турк ҳукумати давлат тўнтариши ўтказишга буйруқни айни пайтда АҚШда яшайдиган диний раҳнамо – Фатҳуллоҳ Гулен берганини айтиб келмоқда. Гуленнинг ўзи эса айбловларни рад этган.
Ўтган йилнинг 15 июлида Туркияда ҳарбийлар бошлаган давлат тўнтариши муваффақиятсиз тугади. Бу уриниш оқибатида 161 киши қурбон бўлди, 154 киши яраланди. Давлат тўнтаришига уринганлардан 104 нафари ўлдирилди.
Давлат тўнтаришига уринишдан кейин Фатҳуллоҳ Гуленнинг тарафдорлари бўлган ўн минглаб киши ҳибсга олинди, 120 минг киши давлат ишидан бўшатилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?