Экспертлар дунёнинг энг соғлом мамлакатлари рўйхатини тузиб чиқишди. Рейтингда Италия биринчи ўринни эгаллади ва дунёнинг энг соғлом мамлакати деб тан олинди.
Иккинчи ўринни Исландия, учинчи ўринни эса Швейцария қўлга киритди.
Мутаҳассисларнинг маълумотларига кўра, Италияда туғилган чақалоқнинг 80 ёшгача яшаш имконияти бор. Бу ерда қарилик ёшига етиш анча осон. Рейтингни тузишда экспертлар 163 мамлакат ҳақидаги турли маълумотларга асосландилар ва умрнинг узоқлиги, ўлим сабаблари ҳамда юкори қон босими, семизлик, нотўғри овқатланиш ва тоза сув танқислиги каби ҳаёт учун хавфли омилларни ҳисобга олдилар.
Экспертлар Италия дунёнинг энг соғлом мамлакатлари рейтингида етакчи ўринни эгаллашини мамлакатдаги тиббиётнинг юқори сифати, сабзавотлар ва зайтун ёғи билан бойитилган парҳез, янги барра маҳсулотлар, мевалар, ёғсиз гўшт ва балиқни истеъмол қилиш билан боғламоқдалар.
Энг соғлом 10 та мамлакатларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича:
1.Италия
2.Исландия
3.Швецария
4.Сингапур
5.Австралия
6.Испания
7.Япония
8.Швеция
9.Исроил
10. Люксембург “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?