Туркиянинг жанубидаги Ширнак вилоятида ҳарбий вертолёт электр узатиш линиясига урилиб, фалокатга учради. Бу ҳақда вилоят маъмурияти маълум қилган, дейилади kun.uz нашрида. Фалокат оқибатида 13 киши ҳалок бўлган.
"Ширнак вилоятининг Улудере туманида ҳарбий самолёт ҳавога кўтарилгандан 3 дақиқа ўтиб электр узатиш линиясига урилиб қулаган. Воқеа жойига қутқарувчилар етиб келган", деб маълум қилинган хабарда.
Ҳалок бўлганлар орасида бир генерал, икки полковник ва 4 нафар ўрта бўғин зобит бўлган. Ҳарбийлар ҳалок бўлганини мамлакат бош штаби ҳам тасдиқлади.
"31 май куни соат 20:55да Сougar AS 532 туридаги вертолёт парвоздан кейин электр узатиш линиясига урилиб, фалокатга учраган. Вертолётда 13 киши бўлган. Олинган маълумотларга кўра улар ҳалок бўлганлар", деб айтилди бош штаб хабарида.
Воқеа жойига Туркия мудофаа вазири Фикри Ишик йўл олган.
Ширнак вилоятида Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партиясига қарши операциялар ўтказиб келинган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди