08:02 / 03.06.2017
5 892

Медведев Туркиядан келаётган маҳсулотлар бўйича чекловни бекор қилди

Медведев Туркиядан келаётган маҳсулотлар бўйича чекловни бекор қилди
Россия Бош вазири Дмитрий Медведев помидордан ташқари Туркиядан келаётган озиқ-овқат бўйича чекловларни бекор қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Ҳукумат веб-сайтида жума куни эълон қилинган ҳужжатга кўра, Россияда турк ширкатлар томонидан бажарилаётган қурилиш ишлари бўйича тақиқ ҳам бекор қилинди.

Шу ҳафта бошида Россия президенти Владимир Путин Туркияга қарши санкциялар қисман бекор қилиниши тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Қарор Сочида 3 май Путин ва Туркия президенти Режэп Тойип Эрдўғон билан музокаралар чоғида куни қабул қилинган.

Россия Туркияга қарши санкцияларни 2015 йил ноябрида Сурия чегарасида туркиялик қирувчи самолёт Россия бомбардимончи самолётини уриб туширганидан кейин киритган. Россия Туркияга сайёҳлик йўлланмаларни сотиш, Туркиядан бир қатор товарларни импорт қилишни ман этган ва турк ишчиларни ишга олишни чеклаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Медведев Туркиядан келаётган маҳсулотлар бўйича чекловни бекор қилди