25 май куни ФХХ томонидан қўлга олинган шахслар «Теплый стан», метро бекатида теракт уюштиришга тайёргарлик кўришган, деб хабар берди sputniknews-uz.com нашри.
Нашрнинг маълум қилишича, Суриядан берилган кўрсатмага асосан, портлатишлар орқали террорчилар Россия пойтахтида футбол бўйича Конфедерациялар кубоги ўтказилишини йўққа чиқаришни кўзда тутишган.
Ўтган ҳафтада Россия ФХХ Муҳаммадюсуф Ашуров, Фурқат Кушаев, Абдушукур Гулмирзаев ва Магомед Давудовларни ҳибсга олиш талаби билан судга мурожаат қилди. Улар террорчилик ташкилотида иштирок этишда, теракт уюштиришга тайёргарликда, ўқ-дори ва портловчи моддалар сақлашда ҳамда портловчи моддалар тайёрлашда айбланмоқда. Ўзбекистон фуқароси бўлган 21 ёшли Ашуров ўрта-махсус маълумотга эга, расман ишсиз. Унинг ҳамюрти- 24 ёшли Кушаев коллежни битирган, у ҳам ишсиз. Тожикистон фуқароси 26 ёшли Гулмирзаев ва доғистонлик 20 ёшли Давудов судда Переделкинодаги заводда ишлашларини, лекин норасмий тарзда ишга жойлашишганини айтишди. Суд уларни икки ойга ҳибсга олишга ҳукм чиқарди.
Террорчи ташкилот аъзоларини ушлаш бўйича операция пойтахтдаги Ново-Переделкино туманидаги учта уйда ўтказилди. Бу уйларда ИД тарафдорлари хонадон ижарага олган бўлиб, хонадонлардан бирини портловчи қурилмалар тайёрланадиган цехга айлантиришган. Хонадондан электролит, водород пероксиди ва ацетон тўлдирилган 5 литрли идишлар, симлар, гайка ва мих солинган халталар топилган. Автомобиль ўт ўчиргичига жойлаштирилган қўлбола бомба ҳам топилган бўлиб, ФХХ экспертларининг айтишларича, 3 апрель куни Санкт-Петербург метросида амалга оширилган терактда ҳам худди шундай портловчи қурилмадан фойдаланилган.
Экстремистлар таъсирига биринчи бўлиб Ашуров тушган. У «Одноклассники» тармоғида ҳозирда Туркияда яшаётган юртдоши билан танишиб қолади. Telegram мессенжери орқали бир неча ой давомида диний мавзуларда суҳбатлашган Ашуров ИДга содиқлиги ҳақида унга байат беради (қасам ичади). Заводга юк ташувчи бўлиб жойлашган Ашуров ўзи билан ишлайдиган Кушаев, Гулмирзаев ва Давудовларни ИД сафига чорлайди. У ҳамкасбларига Суриядаги жангарилар қандай зўр яшаётганлари ҳақида ҳикоя қилади ва улар ўзларини Россияда кўрсата олсалар Сурияга боришлари мумкинлигига ишонтиради. Берилган кўрсатмага асосан, улар Москвада Конфедерациялар кубоги арафасида теракт содир этишлари керак бўлган. Уларга қаерда ҳужум уюштиришни ўзлари танлашлари мумкинлиги айтилган.
Жангарилар дастлаб «кофирлар чўчқа гўшти ейдиган» ресторанда портлаш уюштиришни режалаштиришган, кейин эса ўзлари яхши биладиган «Теплый стан» метро станциясини танлашган. Портлашдан сўнг улар йўловчиларга қарши автоматлардан ўт очишни ва граната улоқтиришни режа қилишган. Тергов маълумотларига кўра, улар терактни одатда одам гавжум бўладиган жума кунларидан бирига режалаштиришган. Ашуровнинг ўзи ҳужумни телефон орқали тасвирга олиши ва лавҳани интернетга жойлаштириши лозим бўлган. Буюртмачилар теракт ижрочиларига ҳужжат, пул ва ва Туркияга чипталар жўнатишни ваъда қилишган. Лекин уларнинг барчаси шунчаки ҳудкушга айланишлари қўлга олинганларнинг ҳеч бирининг хаёлига келмаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)