Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг бош маслаҳатчиси Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқадорликда гумонланиб қўлга олинди. Айнан Гулен Туркияда 2016 йилнинг ёзида рўй берган давлат тўнтаришига уринишни ташкиллаштиришда айбланган.
Hürriyet Daily News’нинг хабар беришича, адлия вазири собиқ ўринбосари Бирол Эрдем рафиқаси билан Анқарада қўлга олинган.
Таъкидланишича, 2016 йилда Эрдем FETO ташкилотига алоқадорлик бўйича тергов жараёнида гувоҳ сифатида ўтган.
2016 йилнинг 16 июль куни Туркияда исёнчилар гуруҳи ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга уриниб кўрди, бироқ ҳукумат уни бостиришга муваффақ бўлди. Қарама-қаршиликлар туфайли 246 нафар турк фуқароси ҳалок бўлди, ҳамда 2 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Туркия ҳукумати рўй берган ҳолатда Фатҳуллоҳ Гуленни айблади ва АҚШдан унинг экстрадицияси талаб қилди. Гуленнинг ўзи эса исённи қоралади ва унга алоқадор эмаслигини иддао қилиб келмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)