Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида даҳшатли ЙТҲ юз берди. 2 киши оғир жароҳат билан шифохонага етказилди. Бу ҳақда “Nur.kz” сайтига таяниб “Qalampir.uz” хабар бермоқда.
Toyota Camry ва Mercedes машиналари бир йўлдан кетаётган вақтида, япон автомобили чап тарафга бурилишни бошлаган. Mercedes эса уни қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўлга чиққан ва ён томондан Toyota Camry билан тўқнашган.
Toyota Camry’га ён тарафдан зарба урилгач, машина айланиб кетиб, тўсиққа урилган. Бу вақтда эса Toyota’да ўтирган қиз автомобилдан учиб чиқиб, Mercedes ғилдираклари остига тушган.
Mercedes қизнинг устидан босиб ўтгач, гувоҳлар воқеа жойига дарҳол етиб келишди. Машинани кўтариб, унинг остидаги қизни чиқариб олишди. Улар тез ёрдам хизмати ва полицияни чақиришган.
Полиция вакиллари етиб келишганида, Mercedes машинасида бўлган йўловчилардан бири ҳайдовчи эканини айтган. Гувоҳлар эса ҳайдовчи бошқа кишилигини ва у маст ҳолда бўлганини айтишмоқда. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин