Туркиянинг ичимлик суви ишлаб чиқарувчи етакчи компанияларидан бири Çenesuyu ўз маҳсулотини Европа давлатлари, АҚШ ва Хитойда сотишга интилмоқда, деб ёзади Kun.uz нашри.
Ушбу сув олинадиган Измир вилоятидаги чашмалар Усмонийлар давлати замонларидаёқ машҳур бўлган.
Çenesuyu сувининг таъмини султон Абдулазиз (1861-1876) замонларида ижод қилган шоирлар тараннум этганлар. Бу сув султонлар саройларига етказилган, Измир аҳолиси Авлиё Челеби чашмаларини "ҳаётбахш сув чашмаси" деб аташган.
Жорий йилнинг дастлабки 6 ойида Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар ва БААга Çenesuyu сувидан 10 млн бутилка эскпорт қилинди.
Экспорт кўламини кенгайтириш мақсадида Çenesuyu суви намуналари сувни етказиб беришга лицензия олиш бўйича музокаралар олиб борилаётган 71 давлатга экспертизага жўнатилган.
Измир вилояти Деринжа тумани раҳбари Али Ҳайдар Булут "Анадолу" ахборот агентлигига Çenesuyu савдо маркаси Туркиянинг ичимлик суви бозоридаги энг яхшиларидан бири деб тан олинганини маълум қилди.
"Сув ўз номини Измирдаги Чене тоғидан олган. Маҳаллий чашмалардан олинган сув юмшоқроқдир, бу эса уларда тузнинг кам миқдордалиги билан боғланган", деб айтди Булут. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди