Жанубий Кореяда телефон яширган абитуриентларни аниқлаш учун мамлакат бўйлаб сигнал берилди

1 дақиқа ўқиш3
Жанубий Кореяда телефон яширган абитуриентларни аниқлаш учун мамлакат бўйлаб сигнал берилди

Жанубий Кореяда университетга кириш имтиҳони вақтида телефонини топширмай, ўзида яшириб қолган абитуриентларни аниқлаш учун ноодатий усул қўлланилди. Ҳукумат бутун мамлакат бўйлаб уч марта фавқулодда огоҳлантириш хабарини юбориб, телефонларнинг баланд овозда жиринглашига сабаб бўлди.

SBS телеканалининг хабар беришича, 2026 йил 19 ноябрь куни ўтказилган миллий университетга кириш имтиҳони — CSAT давомида юборилган сигналлар ҳатто телефон овозсиз режимда турганида ҳам 10,5 сония давомида баланд овоз чиқариб жиринглашига сабаб бўлган.

Биринчи огоҳлантириш имтиҳоннинг дастлабки босқичи бошланишидан 10 дақиқа олдин, соат 08:30 да юборилган. Шу сигналнинг ўзи имтиҳон марказларида телефон ва бошқа қурилмаларни яшириб олиб қолган 31 нафар абитуриентни аниқлашга ёрдам берган.

Кейинги сигналлар соат 14:21 ва 14:57 да юборилган. Учала огоҳлантириш натижасида жами 49 нафар абитуриентда топширилмаган телефонлар борлиги аниқланган. Айрим телефонлар имтиҳон хоналарида, бошқалари эса йўлакларда қолдирилган сумкалардан жиринглаган.

Қайд этилишича, Жанубий Кореяда бу йилги имтиҳонда қатнашиш учун 551 864 киши рўйхатдан ўтган. Қоидаларга кўра, смартфон ва бошқа электрон қурилмаларни имтиҳон хонасига олиб кириш тақиқланган. Ҳатто телефондан фойдаланилмаган тақдирда ҳам уни топширмай, ўзида сақлаш қоидабузарлик ҳисобланади ва имтиҳон натижаларининг бекор қилинишига сабаб бўлади.

Бу йил назорат чораларининг кучайтирилишига аввалроқ имтиҳонларда яширин камералар, смартфонлар ва сунъий интеллект ёрдамида кўчириш ҳолатлари аниқлангани сабаб бўлган. Шу боис имтиҳон вақтида нафақат телефонлар, балки кўзойнаклар ва кийимдаги тугмалар ҳам яширин қурилмалар бор-йўқлигини текшириш учун назоратдан ўтказилган.

Расмийлар аниқланган ҳолатлар юзасидан қўшимча текширув ўтказиб, қоидабузарлик даражасига қараб тегишли чоралар белгилашини билдирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?