
Туркия жанубида аномал иссиқлик кузатилмоқда, шанба куни мамлакатнинг туристик пойтахти ҳисобланган Анталияда рекорд ҳарорат қайд этилди - 45,4 даража иссиқ. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.
Анталия Минтақавий прогнозлаштириш ва огоҳлантириш маркази кузатувлари тарихида бу мутлақ рекорд кўрсаткич. Бу ерда термометр кўрсаткичлари охирги марта 1929 йилда 45 даражадан юқорилаган.
Кечаги кунга қадар Анталиядаги сўнгги ўн йилликдаги ҳарорат рекорди 45 даража ҳисобланарди, 2000 йилнинг 12 июлида шундай ҳарорат қайд этилган.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, ҳозирда Туркиянинг жанубида об-ҳаво ҳарорати одатдагидан 10-12 даража юқори. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар