Туркия пойтахти Анқара шаҳрида ўтган йилнинг 15 июлидан 16 июлга ўтар кечаси рўй берган давлат тўнтариши бартараф этилганига бир йил тўлиши муносабати билан мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўған йиғилган омма олдида чиқиш қилди. Бир йил муқаддам, 2016 йилнинг 16 июли, соат 02:30да Туркия Буюк миллат мажлиси, яъни парламенти биноси исёнчилар томонидан бомбардимон қилинган эди.
Президент ўз чиқишида Туркиянинг ҳалокатини ташқарида кўпчилик кутиб тургани ҳақида гапирди, деб ёзади Кун.уз нашри.
«Кўп душманлар Туркия ҳалокатини кутмоқда. Агар мен уларнинг номларини санай бошласам, бу кенг кўламдаги халқаро инқирозга олиб келиши мумкин», — деган Эрдўған.
У исён ташкилотчиси сифатида айбланган мухлолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен айни вақтда ҳам АҚШдалиги, Пенсильвания штатида катта мулкка эгалик қилишни эслатиб ўтган.
Эрдўған 2016 йил июлида исён бостирилиши оқибатида хоинлар 40 йил тайёргарлик кўрган режалар 20 соат ичида барбод бўлганини таъкидлаб ўтган ва буни умумхалқ ғалабаси дея баҳолаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин