date
views 5 888

Туркияда автобус ҳалокатга учради, қурбонлар бор

Туркияда автобус ҳалокатга учради, қурбонлар бор
Бугун, 5 август куни Туркиянинг шимолий ҳудудида жойлашган Амасья вилоятида йўловчи автобуснинг ағанаб кетиши натижасида беш нафар киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари яна 36 киши жиддий жароҳатланди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

Маълум бўлишича, Истамбулдан Самсун шаҳрига қараб йўл олган автобус катта йўлдан чиқиб кетиб, шаҳарнинг Мерзифон туманида ағанаб кетган.

Жароҳатланганлар зудлик билан шифохонага етказилди. Ҳозирда ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда автобус ҳалокатга учради, қурбонлар бор