20:51 / 20.08.2017
6 554

Ҳиндистонда тошқин қурбонлари сони 400 кишидан ошди

Ҳиндистонда тошқин қурбонлари сони 400 кишидан ошди
Ҳиндистоннинг Бихар штатида тошқин қурбонлари сони сутка давомида 153 кишидан 202 кишига етди. 12 миллиондан ортиқ киши табиий офат ҳудудида қолмоқда. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Ассам штатида 144 киши ҳалок бўлгани, 3 мингдан ошиқ қишлоқ сув остида қолгани қайд этилди.

Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий бошқармаси Бихар, Ассам, Ғарбий Бенгалия ва Уттар-Прадеш штатидаги муссон ёғинлари ҳафта давомида 412 кишининг умрига зомин бўлгани ҳақида маълум қилди.

Олдинроқ тошқин қурбонлари сони 350 кишидан ошгани билдирилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда тошқин қурбонлари сони 400 кишидан ошди