
Россия президенти Владимир Путиннинг энг катта муваффақиятсизлиги коррупцияга қарши кураш бўлди. Бу Левада-центр томонидан ўтказилган сўровнома натижаларидан маълум бўлди. Сўровномада иштирок этганларнинг 29 фоизи шундай фикрда.
Иккинчи муваффақиятсизлик сифатида иқтисодий ислоҳотлар тилга олинди — 17 фоиз. Учинчи ўринда олигархларга қарши курашдаги омадсизлик турибди — 16 фоиз.
Путиннинг асосий ютуқлари сирасида армия ҳарбий салоҳиятининг оширилиши (33 фоиз), барқарор сиёсий вазиятнинг сақланиши (27 фоиз), Россиянинг жаҳон миқёсидаги ўрнининг мустаҳкамланиши (27 фоиз) айтиб ўтилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар