«Харви» тўфони ҳали тиниб-тинчиб улгурмай, Атлантик океанда «Ирма» деб номланган янада кучлироқ тўфон пайдо бўлди. Шамолнинг тезлиги соатига 300 километрга тенг бўлган бу тўфон дастлаб Сен-Мартен ва Сен-Бартел оролларини исканжасига олди. Франция полициясининг хабарига кўра, ҳозирнинг ўзидаёқ қурбонлар сони 15 кишига етган. Тўфон ўз йўлида бинолар-у иншоотларни яксон қилиб олға интилмоқда. Сен-Мартин оролининг ўзида барча мактаблар сув остида қолиб вайрон бўлган, чироқ, алоқа воситалари йўқ. Ўнлаб фуқаролар турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага олиб кетилди.
Расмий хабарларга қараганда, «Ирма» океанга яқин жойлардаги машҳурлар ва миллиардерларнинг уй-жойлари-ю, яхталарини ҳам аяб ўтирмаган. Айтишларича, тўфон туфайли Сен-Мартиндаги Америка президенти Дональд Трамп, миллиардер Роман Абрамовичга тегишли уй ва иншоотлар яксон бўлган.
Қарангки, «Ирма» дан сўнг океанга «Катя» деб ном олган янги тўфон ҳам кириб келди. У Мексика бўғози яқинида ҳозир бўлиб, Америка томон ҳаракатланмоқда. Шамолнинг тезлиги ҳозирнинг ўзида соатига 70 километрни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Харви» тўфони жами 70 кишини ҳаётдан олиб кетди. Тўфон туфайли кўрилган моддий зарар 8 миллиард долларга тенг бўлган.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар