11:12 / 09.09.2017
5 784

Туркия президенти Остона халқаро аэропортида кутиб олинди

Туркия президенти Остона халқаро аэропортида кутиб олинди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған давлат ташрифи билан Қозоғистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда “Inform.kz” нашри хабар бермоқда.

Туркия президентини Қозоғистон ҳукумати вакиллари Остона халқаро аэропортида кутиб олди.

Шунингдек, Ражаб Тойиб Эрдўғанга ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли, Оила ва ижтимоий сиёсат вазири Фатима Бетюл, Туркия Бош вазир ўринбосари Ҳоқон Човушўғлу, Иқтисодиёт вазири Неҳат Зеибекчи, Фан, ишлаб чиқариш ва техника вазири Фаруқ Ўзлу ташриф чоғида ҳамроҳлик қилишмоқда.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 9–10 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзёев ҳам иштирок этади.

Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия президенти Остона халқаро аэропортида кутиб олинди