
«Ирма» тўфони юз берганидан сўнг BBC News телеканали Кариб денгизи оролларидаги тўфонгача ва ундан кейинги аҳвол акс этган видеони тақдим этди.
Доминикан Республикасининг шарқида ва шимоли-шарқида тахминан етти минг нафар сайёҳ эвакуация қилинган. Шамолнинг тезлиги соатига 300 километргача етган. Доминиканда 103 та уй бутунлай вайрон бўлган, 11 мингта уйга зарар етган, 2238 та иншоотни сув босган дея маълумот беради Daryo.uz.
«Ирма» август ойининг охирида юз берган «Харви» тўфонидан кўра кучлироқ бўлди. Янги циклон сўнгги ўн йилликда Антлантикадаги энг кучли тўфон деб аталмоқда. Табиий офат қурбонлари сони 10 кишдан ошган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар