08:03 / 10.09.2017
5 986

АҚШга жиддий хавф яқинлашмоқда

АҚШга жиддий хавф яқинлашмоқда
АҚШнинг Фавқулодда ҳолатлар федерал агентлиги (The Federal Emergency Management Agency-FEMA) раҳбари Брук Лонг шанба куни мамлакатнинг Флорида штатига етиб келиши кутилaётган “Ирма” тўфони бўйича баёнот берди. Бу ҳақда Qalampir.uz нашри хабар берди.

Брук Лонг “Ирма” тўфони АҚШнинг Флорида штатидан ташқари мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган бошқа штатларга ҳам катта хавф солиши мумкинлигини таъкидлади.

Аввалроқ, тўфонга хавфнинг энг юқори бешинчи даражаси берилган бўлса, ҳозирда унинг хавфлилик даражаси тўртинчи даражага тушганлиги хабар қилинади.

Эслатиб ўтамиз, тўфон Кариб денгизидаги бир қанча оролларга жиддий талофат етказган ва натижада 17 киши қурбон бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШга жиддий хавф яқинлашмоқда