Россиянинг Владимир вилоятидаги темир йўл кесишмасида автобус билан тўқнашиб кетган ҳамда кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган поезд ўз йўлида давом этди. Бу ҳақда РИА Новости минтақа губернатори матбуот котиби Рита Шляховага асосан хабар тарқатди, деб ёзади Кун.уз нашри.
6 октябрга ўтар кечаси Владимир вилоятининг Петушинск тумани Покровка станцияси яқинидаги темир йўл кесишмасида автобус ва "Санкт-Петербург — Нижний Новгород" йўналишидаги поезд тўқнашуви юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, 19 киши ҳалок бўлган, шу жумладан ёш бола ҳам. Воқеа содир бўлгандан сўнг беш киши касалхонага ётқизилди, уларнинг тўрт нафари жонлантириш бўлимида.
"Транспорт департаменти директори маълумотига кўра, ЙТҲга учраган поезд йўлга чиққан. Поезд машинисти жабрланмади, кабина бироз зарар кўрди", - деган агентлик суҳбатдоши.
“Россия темир йўллари”дан таъкидлашларича, "Санкт-Петербург – Нижний Новгород" йўналишидаги 60-сонли поезд тергов ҳаракатлари тугаганидан сўнг, Москва вақти билан соат 10:47да ўз йўли бўйлаб давом этган. Поезднинг кечикиши 7 соату 6 дақиқани ташкил қилди. "Россия темир йўллари” диспетчерлар аппарати поезднинг жадвал бўйича кечикишини камайтириш учун барча ишни қилмоқда. Ҳозирги пайтда вагон-ресторанда йўловчилар учун иссиқ овқат ташкил этилган. Поезд йўловчилари, поезд ва локомотив бригадаси ЙТҲ оқибатида жабрланмади", - дейилади хабарда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди