21:37 / 28.10.2017
7 693

Маст ҳайдовчи автобусни дарёга қулатди. 19 киши ҳалок бўлди

Маст ҳайдовчи автобусни дарёга қулатди. 19 киши ҳалок бўлди
Непалнинг марказий қисмида йўловчи автобусининг йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Ушбу ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг аниқ сони ҳақида маълумот ишончли эмаслиги айтилмоқда. Бироқ 16 нафар шахс шифохонага ётқизилгани хабар қилинган.

Непал пойтахти Катманду шаҳрига бораётган автобус шанба, 28 октябрь куни эрталаб Дхадинг туманида йўлдан чиқиб кетиб, дарёга қулаган. ЙТҲ содир бўлган пайтда автобус салонида 40 киши бўлгани айтилган.

Воқеа жойида полиция ходимлари ва қутқарувчилар қутқарув ишларини олиб бормоқдалар. Улар автобусни сувдан чиқариб олишга уринаётганлари қайд этилди.

Автобус ҳайдовчиси ЙТҲда омон қолган ва у воқеа жойидан яширинган. У ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирилаётгани таъкидланмоқда.

ЙТҲ сабаблари аниқланаётгани айтилган бўлса, маҳаллий ОАВлар берган маълумотга кўра ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида маст бўлгани хабар қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Маст ҳайдовчи автобусни дарёга қулатди. 19 киши ҳалок бўлди