17:01 / 03.11.2017
13 516

Собиқ беҳаё фильмлар актрисаси Россия президенти бўлиши мумкин...ми?

Собиқ беҳаё фильмлар актрисаси Россия президенти бўлиши мумкин...ми?
Беҳаё фильмлардаги роллари билан танилган россиялик актриса 2018 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида иштирок этишини эълон қилди, дея хабар бермоқда Sof.uz нашри.

Елена Беркова президентлик сайловида иштирок этишга оид баёноти Инстаграмдаги саҳифасига видеомурожаат тарзида қўйилган. Видеомурожаатда Беркова ўзининг сайловолди дастуридаги асосий жиҳатларни маълум қилган. Актриса президентликка сайланган тақдирда, камбағалларга солиқ солиш ва жинсий камситиш учун ўлим жазосини қўллашга ваъда берган.

Бундан ташқари, Беркованинг сайловолди дастуридан ажралишларнинг олдини олиш учун эркакларга катта миқдорда ажрашиш солиғи солиш масаласи ҳам ўрин олган. Шунингдек, мактабларда жинсий тарбия бўйича дарс ташкил қилиш, ўқувчилардан жинсий алоқа бўйича имтиҳон олиш, фарзанд кўриш истагидаги бўлажак ота-оналарга ота-она бўлишга жисмоний ва молиявий томондан тайёрлигини тасдиқловчи ҳужжат беришни қонунийлаштириш каби таклифлар илгари сурилган.

Порноактриса кийиниш борасида ҳам махсус чеклов жорий қилиш масаласини кўтарган. Беркованинг ваъда беришича, у президент бўлса, 40 смдан калта бўлган юбка кийишни тақиқламоқчи. Aктриса сабабсиз ҳеч қаерда ишламайдиган аҳолига «камбағаллик солиғи» солиш орқали уларни меҳнат қилишга мажбурлашни ҳам режалаштирган.

Россия Федерацияси қонунчилигига кўра, келаси йил 33 ёшни қарши оладиган Елена Беркова президентлик сайловида ўз номзодини илгари сура олмайди. Президент бўлиш учун номзод камида 35 ёшга тўлган бўлиши талаб қилинади. Қайд этиш жоизки, Беркова Россия президенти бўлиш истагини билдирган биринчи актриса эмас. Аввалроқ, бошқа бир телебошловчи ва модель Анфиса Чехова ҳам президент бўлиш даъвоси билан чиққан эди.

Елена Беркова кўплаб порнографик фильмларда шаҳвоний беҳаёлик ва фаҳшни тарғиб қилувчи ролларни ижро этган. 2009 йилда Беркова Сочи шаҳри мери бўлиш учун сайловда қатнашишини эълон қилган, аммо номзод сифатида рўйхатдан ўтмаган. 2011 йилда гиёҳванд модда билан қўлга тушган собиқ порноактриса 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Собиқ беҳаё фильмлар актрисаси Россия президенти бўлиши мумкин...ми?