22:34 / 09.11.2017
10 753

14 ёшли бола бошини гир айлантириб, пул топмоқда! (Видео)

14 ёшли бола бошини гир айлантириб, пул топмоқда! (Видео)
Покистоннинг Карачи шаҳрида бошини 180 даражага айлантира оладиган ўсмир йигитча яшайди. Қўли билан бошини айлантириши тасвирланган видео интернетда пайдо бўлди. 14 ёшли Муҳаммад Самирнинг айтишича, бу туғма қобилият эмас. Балки у тинимсиз машқлар ёрдамида ана шундай натижага эришган.

Маълум бўлишича, Муҳаммад Самир 6 ёш вақтида голливуднинг даҳшатли фильмларидан бирида бошини айлантирадиган қаҳрамонни кўриб қолган. Ана шундан сўнг у ҳам бошини айлантиришга уриниб кўрган.

Бир неча ойлик уринишлар, машқлардан сўнг Муҳаммад Самир ўзи кутган натижага эриша олган.
Qalampir.uz нинг маълум қилишича, Самирнинг онаси бундай машқларни тақиқлаб қўйган, аммо вақт ўтиб, бу бесамар кетган.

14 ёшли Самир мактабга боришни тўхтатди. У айни вақтда “Dangerous Boys” рақс гуруҳи таркибига қўшилган. Муҳаммад Самир шу орқали отаси бетоб қолганидан сўнг оиласини молиявий қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилиб келмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 14 ёшли бола бошини гир айлантириб, пул топмоқда! (Видео)