Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған жаҳон ҳамжамиятини Ал-Қудс мақоми масаласида АҚШнинг босимига учмасликка чақирди.
Эрдўған АҚШ президенти Дональд Трампнинг БМТ Бош ассамблеясининг Ал-Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олинишини қораловчи резолюция лойиҳасини қўллаб-қувватловчи давлатларга молиявий ёрдам тўхтатилиши таҳдидига эътибор қаратди.
“Демократия беланчаги” деб аталадиган Америка бугун ўз долларига бошқа давлатлар овозини сотиб олишга уринмоқда. Жаноб Трамп, Туркия қўллаб-қувватлаши сотилмайди ва бизнинг позициямиз ҳаммага маълум. Барча давлатларни демократиядан, бир онли фойда учун мустақил фикрдан воз кечмасликка чақираман”, деб айтган Эрдўған.
Эрдўған Фаластин-Исроил ихтилофига тааллуқли мавзуларни БМТ Бош ассамблеясида очиқ муҳокама қилишга чақирди. “Бу масала бўйича ҳар ким ўз фикрини очиқчасига айтсин ва кимнидир фикрини сотиб олиш керакмас. АҚШ БМТ Бош ассамблеясидаги бугунги муҳокамалар вақтида ўз истаганига эриша олмайди ва жаҳон ҳамжамияти Вашингтонга яхшигина сабоқ бериб қўяди”, деб айтган Эрдўған. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Родри "Олтин тўп" учун сўровномада кимга овоз бергани маълум бўлди