21:20 / 29.01.2018
6 196

Автобус ҳалокати: кечиккан қутқарувчилар аҳоли томонидан тошбўрон қилинди

Автобус ҳалокати: кечиккан қутқарувчилар аҳоли томонидан тошбўрон қилинди
Бугун, 29 январь куни Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида йўловчи ташувчи автобус дарёга қулаб тушди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, воқеа оқибатида камида 10 киши вафот этган, 7 киши қутқариб олинган.

Маълумотларга қараганда, автобус 42 кишига мўлжалланган, аммо ҳозирча воқеа содир бўлган вақтда унинг ичида неча киши бўлганлиги номаълум.

Маҳаллий аҳоли қутқарув операциясини ўзлари бошлашган. Полиция ва қутқарувчилар воқеа жойига кечикиб келишгач, аҳоли уларни тошбўрон қилиш орқали ўз норозиликларини билдиришган. Бир неча машиналар ёқиб юборилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Автобус ҳалокати: кечиккан қутқарувчилар аҳоли томонидан тошбўрон қилинди